6 март куни Киев шаҳрида Украина президенти Пётр Порошенконинг кортежи ўткинчи эркакни уриб юборди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Айтилишича, ЙТҲ содир этган автомобиль воқеа жойида қолган, президент кортежининг қолган машиналари эса йўлида давом этган.
Кекса эркак жиддий жароҳат олганига қарамай, ўрнидан турган ва йўл четига ўтирган. Машина капотида ЙТҲ туфайли чуқурча ҳосил бўлган.
Тиббиёт ходимлари эркакни шифохонага олиб кетган. Уларнинг ишонтиришича, жабрланувчининг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)