Apple гаджетларининг ўртача ишлатилиш муддати тўрт йилдан ошади. Бу ҳақда, Asymco таҳлилчиси Гораций Дедьенинг ҳисоб-китобларига асосланиб, Business Insider маълум қилди.
Ўз таҳлилида Дедье Apple’нинг очиқ маълумотларидан фойдаланди. У сотилган гаджетлар умумий сонидан (2,05 миллиард) бугунга қадар ишлатилаётганларининг сонини (1,3 миллиард) айириб ташлади. Унинг аниқлашича, 750 миллион гаджет ҳозирда ишлатилмаяпти.
Apple техникаси умумий харидлари 2013 йил учинчи чорагида 750 миллион донага етганини инобатга олиб, Дедье компания гаджетларининг ўртача ишлатилиш муддати 4 йил 3 ой деган хулосага келди.
Business Insider’га кўра, бу маълумотлар фойдаланувчилар гаджетларини бозор янгиланишига нисбатан секинроқ алмаштиришини намойиш этади.
Изоҳ (0)