Исроилнинг Cellebrite компанияси мутахассислари исталган iPhone ҳимоясини четлаб ўтишга қодирлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бу iOS 11 ва ундан олдинги операцион тизимларга эга қурилмаларга тегишли.
Шуниси ҳам борки, нафақат смартфонлар, балки iPad, iPad mini, iPad Pro ва iPod Touch’га ҳам бузиб кириш мумкин.
Компания вакиллари бузиш услубини ошкор этаётгани йўқ. Бироқ АҚШ полициячилари iPhone 8 блокдан чиқарилиши учун олдинроқ айнан Исроилнинг киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассисларига мурожаат қилганди.
Изоҳ (0)