Бирлашган миллатлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти 2018 йилда дунёдаги оч қолаётган одамларга ёрдам учун донорлардан 1,06 миллиард доллар сўрамоқда. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар беради, деб ёзади «Корреспондент.net».
«2017 йилда тезкор гуманитар жавоб қайтариш туфайли миллионлаб одам ҳаёти қутқарилганлигига қарамасдан, миллионлаб одам очарчилик ёқасида қолмоқда», — дейди ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар ва реабилитация бўлими директори Доминик Буржон.
Инқироздан жабрланган энг хавфсиз бўлмаган 26 мамлакат, жумладан, Яман, Конго Демократик Республикаси, Жанубий Судан, Сурия ва Сомалига ёрдам кўрсатиш зарур эканлиги таъкидланди. Ироқ ва Мьянмада ҳам мураккаб вазият кузатилмоқда.
БМТнинг маълум қилишича, ҳозирда дунё бўйича 815 миллион киши овқатга тўймасдан яшамоқда.
Изоҳ (0)