AdMe омад юлдузлари 40 ёшидан сўнг порлаган актёрлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Морган Фриман (50 ёш)
Морган Фриман биринчи бор 34 ёшида дунёга танилган, бироқ шудан сўнг анча вақт экранларда кўринмай қолган. 50 ёшида «Кўча боласи» картинасида ижро этган ролидан сўнггина актёр ўзининг бирини «Оскар»ни қўлга киритган ва бутун дунёга машҳур бўлган.
Томми Ли Жонс (47 ёш)
Футболда эришган муваффақиятларига қарамай Томми Ли Жонс ўз ҳаётини театр ва кинога баҳшида этган. 47 ёшида «Қочоқ» фильмида ўйнаган ролидан сўнг «Оскар»ни қўлга киритган ва Голливуднинг етакчи актёрларидан бирига айланган.
Мелисса МакКарти (41 ёш)
Мелисса МакКартига «Вегасдаги қиз базми» комедиясидан сўнг ҳақиқий машҳурлик кулиб боқди. Актирса «Оскар»га номзод бўлибгина қолмай, 40 ёшдан кейин ҳам ўз мақсадига эришиш мумкинлигини исботлаб берди.
Сэмюэл Л. Жексон (44 ёш)
1994 йилга қадар Сэмюэл ўнлаб фильмларда рол ижро этган, бироқ омад унга кулиб боқавермаган. Унга ҳақиқий машҳурликни Квентин Тарантинонинг Pulp Fiction фильми олиб келган.
Лесли Нильсен (54 ёш)
Лесли Нильсенга омад 54 ёшида кулиб боққан. «Аэроплан» комедиясида ижро этган роли унга ҳақиқий машҳурлик олиб келган.
Кэти Бэйтс (42 ёш)
Машҳурлик Кэтини атай қилгандек анча йиллар давомида четлаб ўтган. Бироқ 42 ёшида актриса «Мизери» фильмида ижро этган ролидан сўнг жаҳонга танилиб, «Оскар»га лойиқ топилган.
Пьер Ришар (42 ёш)
Ришар ҳам узоқ вақтга қадар кино соҳасида ўз ўрнини топа олмай юрган. 42 ёшга тўлганида ижро этган «кичкина одам» роли уни бутун дунёга танитиб юборди.
Жан Рено (46 ёш)
Унинг ўрнида бошқа одам бўлганида, аллақачон кино тарк этган бўларди, ахир Ренонинг карьераси узоқ йиллар давомида ўзгаришиз давом этган. 46 ёшида актёр Люк Бессон билан танишганидан кейингина ҳаёти бутунлай ўзгариб кетган.
Изоҳ (0)