Burj al-Arab меҳмонхонаси олдида сузиб юрувчи уй чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади, деб ёзади UAEInside.
«Ҳодиса ҳақида хабар топганимиздан сўнг воқеа жойига шошилдик ва саккиз дақиқада у ерга етиб келдик. Тўлқинлар 6—8 фут баландликда эди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади», — деди Қидирув ва қутқарув департаменти директори ўринбосари, подполковник Аҳмад Атик Бурқиба. У уй ичида ва атрофида ҳеч ким бўлмаганлигини қўшимча қилди.
Тҳе Heart of Europe яратувчиси Kleindienst Group компанияси қуйидаги баёнот билан чиқиш қилди:
«Клеиндиэнст гуруҳи Sea Dubai тадбири бир қисми сифатида қўлланувчи сузиб юрувчи платформа кучли тўлқинлар остида қолиб, чўкиб кетганлигини тасдиқлайди».
Ҳозирги пайтда платформани тиклаш жараёни кетмоқда.
Изоҳ (0)