Жанубий Африка Республикасида рўй берган темир йўл ҳалокатида 12 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Shosholoza Meyl Train темир йўл компаниясига кўра, 180 йўловчи жароҳат олган.
Поезднинг енгил автомобиль ва юк машинаси билан тўқнашуви Хенненман ва Крунстад аҳоли яшаш пунктлари орасида рўй берди. Бунинг оқибатида поезд рельслардан чиқиб кетди ва олов олди.
Изоҳ (0)