Энрике Иглесиаснинг 28 декабрда «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши муносабати билан Обид Асомовнинг уч кунлик «Сизларни соғиндим» номли концертининг бир куни 2018 йилга кўчирилди. Бу ҳақда концерт ташкилотчиси «Санъат браво» МЧЖ раҳбари Жавлон Жўраев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

Фото: «Дарё»

28 декабрь куни Энрике Иглесиас «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши сабабли Обид Асомовнинг 28 декабрдаги концерт дастури  2018 йил 2 январь куни, соат 19:00 га кўчирилди. 28 декабрь кунига билет сотиб олган мухлислар 2 январь куни бемалол концертда меҳмон бўлишлари мумкин. Агар 2 январь куни бошқа режада юрган бўлишса, келиб билетларини 29 ёки 30 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган дастурга алмаштириб ёки умуман билетнинг пулини олиб кетишлари ҳам мумкин.

Жавлон Жўраев, концерт ташкилотчиси

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг концерт дастури 28—30 декабрь кунларига режалаштирилган эди.