Германиянинг Борнхаген шаҳрида Холокост қурбонлари хотирасига бағишланган Берлин мемориалининг кичик нусхаси ўрнатилди. «Сиёсий гўзаллик маркази» фаоллари ёдгорликни ультраўнгчи миллатчи сиёсатдон Бьорн Хёкенинг уйи олдига жойлаштирди, деб хабар беради TJournal.
Муаллифлар ёдгорликни ўрнатишга қарийб бир йил тайёргарлик кўрди. Бунинг у чун Хёкенинг уйига қўшни ер участкаси сотиб олинди. Улар краудфандинг платформаси орқали пул тўлади ва ёдгорликни 2–3 йил давомида сақлаб турмоқчи. Улар бунга қадар сиёсатчи оммавий тарзда кечирим сўраб, Берлин мемориали олдида тиз чўкишига умид қилмоқда.
«Муқобил Германия учун» партияси йиғилишида қилган чиқишида раис Филипп Рух Берлиндаги мемориални «уят ёдгорлиги» деб атаган эди. У немис халқини Холокост учун узр сўрашни тўхтатишга чақирган эди.
«Биз ўз пойтахтимизда уят ёдгорлигини ўрнатган ягона миллатмиз», — деган эди у.
Шу муносабат билан «Сиёсий гўзаллик маркази» фаоллари унинг яқин сафдошларидан бири, унинг нутқини қўллаб-қувватлаган Хёкени ўзига хос услубда жазолашга қарор қилди.
Изоҳ (0)