Афғонистон ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Россия ва Марказий Осиё давлатлари разведка хизматлари бошлиқлари конференциясини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Таклиф 22 ноябрь куни Россия, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари котибларининг биринчи норасмий учрашуви чоғида илгари сурилди. Иштирокчилар таклифни маъқуллади.
«Террорчилик ва наркотикка қарши кураш разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликсиз бўлмайди, — деди Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар. — Биз ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда шундай ҳамкорликни таклиф қилдик».
Изоҳ (0)