Гонконг полицияси чегарадан 2,6 килограмм кокаинни олиб ўтишга уринган 19 ёшли грециялик моделни қўлга олди. Бу ҳақда Law and Crime хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Қиз наркотикларни рюкзакнинг яширин бўлмасига яширган. Энди унга умрбод қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Грециялик модель Гонконг полицияси томонидан охирги ҳафтада қўлга олинган тўртинчи наркотик моддалар контрабандачисидир. Аввалроқ 2,5 килограмм кокаинни олиб ўтаётган 52 ёшли аёл қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)