Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли ҳавоси икки ҳафтадан буён смог билан қопланган. Шаҳар маъмурияти қуюқ смогни тарқатиш учун юборган вертолётлар шу смог туфайл учолмай қолди, деб хабар беради Meduza.
Маъмурият режасига кўра, улар сув сепиш ёрдамида смогни тарқатиши лозим эди.
Шаҳар маъмурияти вакили Indian Express нашрига берган шарҳида бир қанча муаммолар устида иш давом этаётганини таъкидлади.
Вертолётлар ёрдамида смогга қарши курашни мураккаблаштираётган нарса шундаки, парламент ва ҳукумат бинолари Деҳлининг парвозлар тақиқланган ҳудудида жойлашган.
«Шаҳарнинг қарийб ярмида парвозларни тақиқловчи қонун амал қилади. Агар ҳукумат сув смогга қарши курашга ёрдам беради ва бу самарадор йўл деб ҳисобласа, марҳамат шундай қилсин», — деди атроф-муҳит масалалари вазири Нарш Вардхан.
Изоҳ (0)