Халқаро террорчилик ҳалокатли миқёсга чиқди, Евросиё учун Яқин Шарқдан сиқиб чиқарилган жангарилар чинакам муаммога айланмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Халқаро террорчилик ҳалокатли миқёсга чиқди, унинг чегараси қолмади. Бугун Ер куррасининг ҳар қандай нуқтаси ҳалокатли зарбалар объектига айланиши мумкин. Учинчи мингйиллик бошланганидан буён терактлар сони, шунингдек, унинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони ўн баробарга ошди. 2016 йили терактлар 104 мамлакатда содир бўлди, бу дунёнинг ярмидан кўпи демак», — деди у Остона экспертлар клубидаги чиқишида.
Давлат раҳбари, шунингдек терактлар нафақат ривожланаётган, балки ривожланган давлатларда бўлаётганини, сохта исломий оқимлар эса таъсир доирасини кенгайтириб, янги давлатлар ҳудудига кираётганини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)