3–5 ноябрь кунлари Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қатнаётган №764/763-сонли Afrosiyob юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди қатнови техник сабабларга кўра тўхтатилади. Бу ҳақда, «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизматига асосланиб, Uz24 маълум қилди.
Мазкур қатнов кунларига харид қилинган чипталар ҳеч қандай фоиз ушланмасдан темир йўл кассаларида қайтариб олинади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)