Япониянинг Осака префектурасида истиқомат қилувчи мактаб ўқувчиси ўз мактабини судга берди. 18 ёшли қиз ундан сочини қорага бўяшни талаб қилган мактаб раҳбариятидан норози, деб хабар беради TJournal.
Қиз мактаб қоидаларидан нафақат руҳий жиҳатдан қийналганини, балки сочи ва бошига ҳам зиён етганини таъкидламоқда.
Мактаб 2015 йили уни сочини қора рангга бўяшга мажбур қилган эди. 2016 йили унга сочи етарли даражада қора бўлмагани учун машғулотларда қатнашиш тақиқланди. Ҳатто у мактаб архивларидан чиқариб юборилди. 2016 йил охиридан у мактабга бормай қўйди.
Қиз унга етказилган 2,2 миллион иена (19 минг доллар) миқдоридаги зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда.
Биринчи суд мажлиси 27 октябрь куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)