Рио-де-жанейролик график дизайнер Винисиус Арауко машҳур гаджетлар ва қурилмалар услубида алфавит яратди. Барча ҳарфлар Helvetica шрифтида ёзилган ва у ёки бу компаниянинг рангига бўялган, деб ёзмоқда TJournal. Масалан, А — Apple’нинг эски компьютери, Б — Beats қулоқчини, C — Canon фотоаппарати ва ҳоказо. Шунингдек, Epson, Кодак, LG, Motorola, Sony, Nintendo каби машҳур брендларни ҳам кўриш мумкин. Ҳарфлар Behance платформасига жойлаштирилган.
Дизайнер машҳур гаджетлар ва қурилмалар услубидаги алфавитни яратди (фото)
×
Изоҳ (0)