Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд АҚШ президенти Дональд Трамп билан 14 октябрь куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суҳбат давомида қирол АҚШ раҳбарининг Эронга нисбатан янги стратегиясини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўз навбатида, Трамп қиролга миннатдорлик билдириб, минтақада ва жаҳонда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Етакчилар, шунингдек, икки томонлама алоқалар истиқболларини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 13 октябрь куни АҚШнинг Эронга нисбатан янги стратегиясини эълон қилди. Унга кўра, эндиликда Вашингтон Теҳроннинг «беқарорлаштирувчи таъсири»га қарши туради ҳамда жаҳон ҳамжамиятини Ислом инқилоби муҳофизлари корпусига босим ўтказиш учун бирлашишга чақиради.
Изоҳ (0)