Украинада Қрим тасвирланган Россия банкноталари билан операциялар ўтказиш тақиқланди
Украина миллий банки Россиянинг Қримдаги жойлашган объектлар тасвирланган банкноталари билан операциялар ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бундай операциялар қаторида валюта айирбошлаш ҳам киради.
Банклар ва «Укрпочта»га Қрим тасвирланган банкноталар ёрдамида пул ўтказмаларини тўлаш ёки ўтказмаларни қабул қилиш тақиқланди.
Қарор 17 октябрдан кучга киради.
Октябрь ойида Россияда 200 ва 2000 рубль номиналли янги банкноталар чиқарилди. Уларда Қрим билан боғлиқ объектлар тасвирланган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар