АҚШнинг Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқиши Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятни кескинлаштириб юборади. Бу ҳақда Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
У Теҳрон келишув шартларига тўла амал қилаётганини таъкидлаб ўтиб, АҚШ раҳбари Дональд Трампни келишувларни тўхтатмасликка чақирди.
«Шу кунларда АҚШ президентининг Эрон бўйича келишувнинг келажаги юзасидан қарор қабул қилиши кутилмоқда, — деди Габриэль. — Биз президент Эрон келишувни ижро этмаяпти деган қарорга келишидан хавфсираб турибмиз».
Унинг сўзларига қараганда, расмий Берлин бу фикрни тескарисида собит турибди:
«Халқаро ташкилот Эрон мажбуриятларини бажараётганини текширган эди, ва ҳар сафар МАГАТЭ буни тасдиқлаган эди».
Изоҳ (0)