«Толибон» радикал ҳаракати етакчиси Мавлавий Ҳайбатулла Охунзода тарафдорларини Афғонистонда ИШИД террорчиларига қарши жангларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бу воқеа ўн кун муқаддам толиблар етакчиларининг Ҳилманд вилоятидаги учрашувида рўй берган.
Учрашувда, Охунзодадан ташқари, толибларнинг Кветта шаҳридаги (Покистон) кенгаши — «Кветта шўро» раҳбарияти иштирок этган. Йиғилишда Охунзода «Толибон» ва ИШИДнинг мақсади бирлигини таъкидлаб, томонларни муросага чақирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)