Москва марказидаги меҳмонхонада 67 минг муҳожир рўйхатга олингани аниқланди
Москва полицияси шаҳар марказидаги меҳмонхоналардан бирида 66,8 минг муҳожир рўйхатдан ўтказилганини аниқлади. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар идоралари вакилларига таянган ҳолда Meduza хабар бермоқда.
«Нолегал» операцияси чоғида «Космо» МЧЖнинг икки ходими ушланди. Аниқланишича, улар Москвага чет элликларни олиб келиб, шу манзил бўйича рўйхатга қўйган.
Чет элликлар асосан Ўрта Осиё вакиллари бўлган. Меҳмонхона манзили: Мясницкая кўчаси, 15-уй.
«Бу манзил бўйича ҳеч ким меҳмонхона бизнеси билан шуғулланмаган», — маълум қилинади хабарномада.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар
