Испания конституцион суди Каталония парламентининг 9 октябрга белгиланган йиғилишини бекор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ушбу йиғилишда депутатлар референдум якунларига кўра Каталония мустақиллигини эълон қилиши белгиланган эди.
Суд қарорига кўра, мустақиллик декларацияси конституцияга зид келади ҳамда депутатларнинг ваколатларини амалда йўққа чиқаради.
Шунингдек, конституцион суд сессияни ўтказишга бўлган ҳар қандай ҳаракат ноқонуний саналишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)