TravelAsk дунёнинг турли давлатларида келин-куёвларнинг анъанавий либослари қандай бўлиши лозимлиги ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Болгария
Радоп тоғлари. Келин анъанавий либосда.
Рибново. Бу ердаги анъанага кўра, келиннинг юзи оқ бўёқ билан бўялади, шундан сўнг унинг юзи кумушранг толалар билан беркитиб қўйилади.
Шри-Ланка
Бу ерда келинлар ипакдан тўқилган сари кийишади. Бироқ Шри-Ланкада ғарб анъаналари ҳам машҳур — барча келинлар фатадан фойдаланади.Исроил
Исроилда «қанча камтар бўлса, шунча яхши» тамойилига амал қилинади. Шунинг учун келин кўйлагининг энг яхшиси — бу фақатгина келиннинг қўллари кўриниб турадигани.Покистон
Бу ерда келинга ёрқин ва оғир тақинчоқлар тақиш одати мавжуд.Ҳиндистон
Ҳиндистонда келинлар миллий кийим — лехенга-чолини кийишади. Бу ерда энг яхши ранг — қизил.Нубия
Нубиялик келинлар нафақат ёрқин табассуми билан, балки ранг-баранг либослари ва оқ фатаси билан ҳам гўзал.Эритрея
Ушбу давлатда куёв ва келинларининг анъанавий либоси қора матодан тикилади. Бошларига эса тўқима тож тақишади.Тибет
Анъанага кўра, куёв келинга турли қимматбаҳо тақинчоқлар билан бирга ипакдан қўлда тўқилган мато ҳам совға қилади.Лима, Перу
Бу ерда қизил ва қора ранглар анъанавий ҳисобланади.Корея
Миллий тўй либоси — ханбок. У ипакдан тўқилган бўлиб, икки қисмдан — блузка ва юбкадан иборат.Япония
Бу ерда ҳам барчаси анъанавий — оқ кимоно ва ипакдан тўқилган бош кийим.Ироқ
Бу ерда келин камалакнинг барча рангларидан тўқилган кийимларини навбат билан кийиб чиқади.Италия
Ғарблик келинлар кўпинча яшил рангли либос кийишни маъқул кўришади. Бу мўл-кўлчилик рамзи ҳисобланади.
Изоҳ (0)