АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари Эрон ядровий дастури бўйича умумқамровли келишув бузилишига олиб келса, Вашингтон оғир бадал тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«АҚШ келишувдан чиққан тақдирда қиммат тўлов тўлайди, мен америкаликлар ўзларига манфаат келтирмайдиган иш учун бундай нарх тўлашни истайди деб ўйламайман», — маълум қилди у.
Муқаддам Эрон ТИВ АҚШ ядровий келишувдан чиқмоқчи эканлиги борасида ўз гумонларини билдирган эди.
Изоҳ (0)