БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ўтган ҳафта охирида ҳалокатли «Ирма» тўфонидан жабрланган Кубага 7,2 миллион долларлик озиқ-овқат ёрдамини ажратади. Бу ҳақда 16 сентябрь, шанба куни дастур ижрочи директори, Жанубий Каролина штати собиқ губернатори Дэвид Бисли маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу каби вазиятларда сиёсий келишмовчиликлар ҳақида унутиб, умумий фаровонлик учун биргаликда ишлаймиз», — таъкидлади Бисли.
16 сентябрь, шанба куни дастур раҳбари Куба Давлат кенгаши раиси ўринбосари Мигель Диас-Канель билан учрашув ўтказди, шунингдек, тўфон оқибатида кучли жабрланган Хайманитас туманига ташриф буюрди.
Бислининг сўзларига қараганда, БМТ озиқ-овқат дастури ёрдами 664 минг кубаликнинг тўрт ой давомидаги озиқ-овқат эҳтиёжларини қоплашга мўлжалланган.
Изоҳ (0)