Британия хавфсизлик хизмати Лондон метрополитенида амалга оширилган портлашга алоқадор кишининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда, Sky News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, кузатув камераларида қайд қилинган ёзувлар жиноятчини топишга ёрдам берган.
Терактни амалга оширган шахс ҳақида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.
Илгарироқ иккинчи бекатдан иккинчи бомба топилгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)