Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ҳозирча телефон мулоқоти ўтказишни ҳам, учрашишни ҳам режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ», — деди у, журналистларнинг тегишли саволига жавоб бераркан.
Икки етакчи Вьетнамда ноябрь ойида ўтадиган саммитда учрашиши режалаштирилган. Журналистлар бу учрашувга қадар улар телефон орқали мулоқот қилиши мумкинлиги ҳақида савол берган эди.
Изоҳ (0)