Адлия вазирлиги ишлаб чиққан янги қонун лойиҳасига мувофиқ, жиноят қуроли сифатида ишлатилган хусусий мулкни мусодара қилиш тақиқланади. Қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан маъқулланган бўлиб, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Uz24.
Лойиҳага кўра, энди фақат жиноят иштирокчисига тегишли мулк мусодара этилади.
Шунингдек, маъмурий қонунбузарлик содир этишда гумондорга тегишли мулк мусодара этилмайди.
Бугунги кунда Жиноят-процессуал кодекснинг 211-моддасига мувофиқ, жиноят қуроли, кимга тегишли бўлишидан қатъий назар, мусодара этилиб, тегишли муассасаларга топширилади ва у ерда йўқ қилинади. Таклиф этилаётган қонунга мувофиқ, гумондорга тегишли бўлмаган буюм ва мулк эгасига ёки уларнинг меросхўрларига қайтарилади.
Изоҳ (0)