EuroMillions лотереясида 51,7 миллион фунт стерлинг (68 миллион доллар) ютган Буюк Британия фуқароси лотерея натижалари чиққанидан сўнг бир ҳафта ўтиб ҳам ютуғини олиб кетмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Британия миллий лотереяси ташкилотчилари 28 июль куни EuroMillions’да иштирок этган барчани чипталарини текширишни сўради.
Айтилишича, ютуқ эгаси бойлигига кўра британиялик поп-ижрочи Эд Ширан ва уэльслик футболчи Гарет Бэйл билан тенглашади.
Жекпот миқдори бўйича жорий йилда Буюк Британияда ўйналган ютуқлар ичида тўртинчисидир.
Июль ойида Буюк Британиянинг бошқа бир фуқароси EuroMillions’да 87 миллион фунт стерлинг (115 миллион доллар) ютган эди.
Изоҳ (0)