24 июль куни Тошкент шаҳрида рўй берган ЙТҲлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва уч киши яраланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида маълум қилинди.
«2017 йилнинг 24 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида учта йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида уч шахс тан жароҳати олган, бир шахс вафот этган», — дейилади хабарномада.
Шунингдек, ҳисобот даврида ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2429 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 526 тасини қўпол турдаги, 21 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 469 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 260 тасини светофорнинг та’қиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 209 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этган.
Изоҳ (0)