Интернетда тингланиши бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатган Despacito қўшиғи Малайзия давлат радио ва телевидениесида тақиқланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Пуэрто-Риколик хонандалар Луис Фонси ва Дэдди Янки томонидан канадалик Жастин Бибер билан жўрликда куйланган қўшиқ муқаддам интернетда 4,6 миллиард марта эшитилиб, янги рекорд ўрнатган эди.
Малайзияда ушбу қўшиқнинг тақиқланишига сабаб сифатида хитнинг матни «ахлоқсиз» эканлиги кўрсатилди.
Тақиқ фақат давлат ахборот каналларига тегишли. У стриминг ва халқаро сервислар, жумладан, YouTube’га тааллуқли эмас.
Шунга қарамай, Малайзия расмийлари хусусий радиостанцияларини ҳам қўшиқни мустақил равишда цензурага тортишга чақирди.
Изоҳ (0)