Шотландиянинг Стерлинг шаҳрига ташриф буюрганлар авваллари қидирув-қутқарув ишларида қўлланилган ҳақиқий вертолётда 200 доллар тўлаб тунни ўтказишлари мумкин, деб хабар берди TJournal.
Мартин Стидман ва унинг хотини 2016 йилда кимошди савдосидан 7 минг долларга вертолёт сотиб олган ва уни манзарали жойга олиб келиб ўрнатгунларича 500 километр йўл босган.
Улар ёз ойлари давомида вертолётнинг ташқи кўринишини қайта тиклаи, бунда баъзи қисмларни eBay’дан сотиб олишга ҳам тўғри келди.
Собиқ транспорт воситасининг ичи шундай ёритилганки, вертолёт худди парвозга шайдек тасаввур уйғотади. Шу билан бирга унинг ичида бир нечта кроват ва ўриндиқлар ўрнатилган бўлиб, у ерда тунашни истаган икки нафар ёши катта ва уч нафар болакайдан иборат оила бемалол жойлаша олади. Шунингдек, ушбу мини-меҳмонхонада унчалик катта бўлмаган ошхона ва ювиниш хонаси ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)