• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Учрашув аввалида давлат раҳбари Туркманистон халқига ва Гурбангули Бердимуҳамедовга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва самимий саломини йўллади.

    Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро муносабатлар изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.

    Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга шу йилнинг март ойидаги илк давлат ташрифи, май ва июнь ойларида «Аваза» сайёҳлик зонаси ва Қозоғистон пойтахти Остонадаги амалий учрашувлар, шунингдек, икки давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқотлари Ўзбекистон билан Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга оширишни таъминлаётгани қайд этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Айни пайтда келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Туркманистон компания ва корхоналари қиймати 200 миллион доллардан зиёд қўшма ташқи савдо шартнома ва битимларни амалга оширмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилди, Туркманистонга навбатдаги пахта териш машиналари, культиватор ва бошқа замонавий техникалар етказиб берилди. Шу ойда Ашхободда Савдо-сервис маркази ўз фаолиятини бошлайди.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти корхоналари базасида Туркманистон темир йўллари ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Туркманобод – Фароб автомобиль ва темир йўл кўприклари очилгач, давлатлар ўртасида транзит ташишлар ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Ўзбекистоннинг фақат темир йўл орқали Туркманистон ҳудудидан ўтган экспорт юклари ҳажми 25 фоиз ошди.

    Маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Тошкентда Ашхобод боғини ташкил қилиш ишлари бошланди. Сентябрь ойида ўзбекистонлик спортчилар Туркманистон пойтахтида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида иштирок этади.

    Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги йўналишларни белгилаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон халқи ва унинг раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди. У Туркманистон икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

    11.07.2017, 22:07   Изоҳ (0)   8100
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 25 ёшли йигит ўзини осди

    11.07.2017, 19:58

    Тошкент давлат педагогика университети декан муовини 7 минг доллар пора билан қўлга тушди

    11.07.2017, 18:50

    Икки ойга тўлмаган Муҳаммаджон Рашидовнинг вафоти, футболда Бразилияни мағлуб этган ўзбек шифокорлари, Ўшда Ўзбекистон ҳисобидан қуриладиган мактаб ва куннинг бошқ...

    11.07.2017, 18:32

    Ўшда Ўзбекистон ҳисобидан 630 ўринли мактаб қурилади

    11.07.2017, 17:28

    Озарбайжон президенти Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси билан учрашди

    11.07.2017, 17:15

    HIGH QUALITY STEEL: Ишонч ва тезкорлик — муваффақиятларимиз калити

    11.07.2017, 15:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:45

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.