Мехико шаҳридаги Темпло Майор астек ибодатхонаси вайроналаридан ўтказилган қазиш ишлари чоғида 650 бош чаноғидан қад кўтарган минора ҳамда минглаб инсонларнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Минора диаметри тахминан 6 метрни ташкил қилади. Иншоот ацтекларнинг Қуёш ва уруш худоси Уитцилопочтли ибодатхонасининг бир чеккасида турган.
Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, испан босқинчиларни даҳшатга солган бу каби миноралар ҳақидаги маълумотлар 1521 йили Теночтитланни (бугунги Мехикони) эгаллаган конкистадор Эрнан Кортес давридан сақланиб қолган.
Тарихчилар минорадаги бош чаноқлари асир тушган душман аскарларига тегишли деб ҳисоблар эди. Аммо янги аниқланган минорадаги бош чаноқларининг катта қисми болалар ва аёлларга тегишли эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)