Самарқанд марказидаги «Интурист» меҳмонхонасининг 11 қаватли биноси бузилишга топширилди, деб хабар қилди маҳаллий «СТВ» телеканали. Мазкур бино 11 йилдан буён фаолият юритмаган ва авариявий ҳолда эди, дейилади «Газета.uz» хабарида.
Бузиш таклифи яқинда Самарқанд вилоятига уюштирган сафарида Ўзбекистон Президенти томонидан айтилган эди. Бузиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тахминан бир ҳафта аввал бошланди.
Меҳмонхона ўрнида нима қурилиши ҳақида ҳозирча хабар йўқ. Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, қурилиш ташкилотларидан турар жой биноси, фавворали боғ, шунингдек, янги меҳмонхона қуриш таклифлари келмоқда.
Изоҳ (0)