Россиянинг Барнаул шаҳрида 16 ёшли бола мушукчани қутқараман деб ногирон бўлиб қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, бир неча кун муқаддам Барнаулнинг Sputnik қишлоғида йигит дарахтга чиқиб олган мушукчани тушириб қўйиш учун дарахт ёнига металл қувур орқали ўтишга ҳаракат қилган. Ўтиш пайтида у тўсатдан қувур устидан ўтувчи электр тармоғи симларига тегиб кетиб, куйиш жароҳатларини олган. Йигит шифохонага ётқизилган, унинг иккала қўлини ампутация қилишга тўғри келган.
Тергов бўлими электр тармоқлари эксплуатацияси учун жавобгар шахслар ва мутасадди ташкилотларнинг айбини аниқлаш борасида суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)