Россия тергов қўмитаси 29 май куни Москва шаҳри ва вилоятида авж олган довул қурбонларининг сонига аниқлик киритди. Идора маълумотларига қараганда, табиий офат туфайли 15 киши ҳалок бўлди, шулардан ўн нафари пойтахтда, беш нафари — вилоятда. Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаганлар бор, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Илгари 16 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эндиликда қурбонлар сони бироз камроқ эканлиги маълум бўлди.
Москва бўйича бош тергов бошқармасида довулнинг фожиали оқибатлари сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш бўйича штаб ташкил этилди.
Бундан ташқари, мэрия президиуми йиғилишида ҳокимият ҳалок бўлганларнинг дафн маросими харажатларини кўтариши маълум қилинди.
Изоҳ (0)