ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги офисида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида БМТ болалар ҳуқуқи бўйича қўмитаси вице-президенти Ренате Винтер Ўзбекистонда болалар Омбудсменини ташкил этиш зарурати ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
«Болалар учун алоҳида Омбудсмен тайинланишининг муҳимлигини таъкидлаш ортиқча, бу пункт Ўзбекистонга БМТ болалар ҳуқуқи бўйича қўмитаси томонидан берилган тавсиялар рўйхатида муҳим аҳамият касб этади», — деди Винтер хоним.
«Агар бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция имплементацияси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳисоботи тақдим этилгунига қадар Омбудсмен яратилмаса, биз ушбу тавсияни бошқатдан ўрганиб чиқамиз. Умид қиламизки, Ўзбекистонда ушбу масала яқин вақт ичида ҳал этилади», — қўшимча қилди у.
Шунингдек, Винтер хоним болалар Омбудсмени лавозими максимал жавобгарлик ва юқори малака талаб қилишини қайд этиб ўтди:
«Болалар ҳуқуқлари ҳимоячиси ювенал юстицияни, болаларга оид барча жиҳатларни жуда яхши билиши, асосийси, болалар у билан тўғридан-тўғри мулоқот қила олишига очиқ бўлиши лозим».
Изоҳ (0)