АҚШ президенти Дональд Трамп мағлубиятида ФҚБ ва WikiLeaks’ни айблаган собиқ рақиби Ҳиллари Клинтоннинг сўзларига изоҳ берди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«ФҚБ директори Коми Клинтонга кўплаб ёмон ишларни қилиш учун эркинлик берди. Трамп ва Россия ҳақидаги ёлғон ҳикоя демократлар томонидан сайловлардаги мағлубиятини асослаш учун ўйлаб топилган. Балки, Трамп ажойиб кампания ўтказгандир», — деб ёзди президент.
Аввалроқ Клинтон президентлик сайловларидаги мағлубиятида ФҚБ ва WikiLeaks’ни айблаган эди. Унинг сўзларига қараганда, агар сайловлар октябрда ўтганда у аниқ президент бўлар эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)