АҚШнинг Мекилтео шаҳрида (Вашингтон штати) Piper PA32 енгил моторли самолёти трасса яқинида қулади. Унинг қулашини тирбанд йўлда турган автомобиллардан бирининг видеорегистратори тасодифан тасвирга туширди, деб хабар беради TJournal.
Маҳаллий K5 каналининг маълумотига кўра, самолётнинг двигатели у учиши билан олов олган. У автомобиллардан бирига қулагани боис ҳайдовчи ва унинг йўловчиси енгил жароҳат олиб, шифохонага олиб борилган. 30 ёшли учувчи жароҳат олмаган.
Самолёт учиш чоғида электр симларига тегиб кетгани ва ёқилғи бакини тешиб ўтгани учун олов олгани аниқланди. Учувчи қулай қўниш учун жой топишга улгурмай машиналардан бирининг устига қулаган.
Изоҳ (0)