Туркияда Мармар денгизи қисман тўқ сариқ тусга кирди. Бу ҳақда, Daily Sabah нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Текирдағ шаҳри қирғоғи яқинида денгиз суви планктон туфайли рангини ўзгартирди. Олимларнинг фикрича, уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди.
Маҳаллий аҳоли вакиллари орасида эса бу ҳолат маиший чиқиндилар ёки кимёвий моддалар билан боғлиқ, деган тахмин мавжуд. Аммо экспертларнинг таъкидлашича, феноменнинг асл сабаби Noctiluca микроорганизмларининг тез кўпайиб боришидир.
Турли планктон денгиз сувига турлича тус бериши мумкин.
Изоҳ (0)