CNN телеканали АҚШ иммиграция ва божхона полицияси маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Дональд Трамп президентлиги даврида депортациялар сони қисқарганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Янги президент қасамёдга келтирилганидан буён 54,6 минг киши депортация қилинди, шулардан 30,7 минг нафари жиноятчилардир. Барак Обама даврида 2016 йил январидан 24 апрелига қадар 62 минг киши, шу жумладан, 25 минг жиноятчи мамлакатдан чиқариб юборилган эди.
Илгарироқ АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ноқонуний иммигрантларни депортация қилиш қоидалари қаттиқлашганини кўрсатувчи ҳужжатларни эълон қилган эди. Эски қонунчиликдаги деярли барча истиснолар олиб ташланган эди.
Изоҳ (0)