Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президентининг Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан илк сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Халқ қабулхонаси ўз ишини бошлаганидан бери 100 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Улар ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти, бандлик, йўл қурилиши, уй-жой, коммунал хизмат, кредит ажратиш, нафақа олиш, алимент ундириш каби кўплаб йўналишларни қамраб олади. Уларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб, тегишли корхона ва ташкилотлар ёрдамида ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Элдор Парпиев, Ўзбекистон Президентининг Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири 

Жумладан, Наврўзободнинг Ҳадикент маҳалласида 5,4 километрга ичимлик суви қувури тортиш масаласи ўз ечимини топиш арафасида. Навкентнинг Ровот маҳалласидаги «Қўноқвой» қабристонида иншоотлар томини ёпиш учун 100 та шифер ажратиш юзасидан мурожаат туман обонлаштириш корхонаси кўмагида ҳал этилди.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Зарбдор қишлоғидаги «Тинчлик» маҳалласида яшовчи Муножат Мўминованинг икки фарзанди учун алимент пулларини бир неча йилдан бери ололмаётгани ҳақидаги шикояти ўрганилиб, жами 12 миллион сўмдан иборат қарздорлик ундирилди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)