Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 4-тури доирасида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Хитойнинг China Dragons боксчиларига қарши баҳс олиб борди.

Бокс оқшомининг сўнгги жангида +91 килограмм вазндаги боксчилар куч синашди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов хитойлик Хайпенг Муга қарши беллашди ва 3-раундда рақибини техник нокаутга учратди.

Фото: WSB

Фото: WSB

 

Аввалроқ Uzbek Tigers вакиллари Аброржон Қодиров (-52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг), Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) ва Бектемир Мелиқўзиев (-81 кг)ўз рақибларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди. Мазкур беллашувдан кейин Uzbek Tigers ҳисобни 5:0 кўринишини олди ва Узбек Тигер мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Uzbek Tigers WSB доирасида учта жанг ўтказган эди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)