16 март куни Ўзбекистон Миллий университетида француз тили ихлосмандларини бирлаштирувчи Франкофония байрами бўлиб ўтади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Дарё»га маълум қилди.
Соат 11:00 да Ўзбекистон Миллий университети ректори ва Халқаро Франкофония Ташкилотига аъзо мамлакатлар ва кузатувчилар иштирокида маросимнинг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, байрам иштирокчилари физика факультетида Болгария, Миср, Франция, Польша, Чехия Республикаси, Руминия, Швейцария, Украина элчихоналари, шунингдек, Француз альянси стендлари билан танишиши мумкин.
Шу куннинг ўзида Франкофония байрами доирасида ўтказилган танловлар натижалари эълон қилинади.
Изоҳ (0)