Ҳиндистоннинг Чхаттисгарҳ штатида 12 нафар полициячи маочи жангарилар ҳужуми қурбони бўлди, яна 4 киши яраланди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.

Foto: Times of India

Фото: Times of India

Нашрга кўра, жангарилар портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган ва Сукма округида қурилаётган йўл хавфсизлигини таъминлаётган полиция гуруҳига қарата ўт очган. 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мазкур ҳужумни қоралади. Ички ишлар вазири Ражнат Сингҳ юз берган ҳодисани ўрганиш учун округга йўл олиши билдирилмоқда. 

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!