Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида 22 февраль куни Япония элчиси Нобуаки Ито билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистонга келувчи япон туристларининг сонини кўпайтириш мақсадида маданий-гуманитар соҳадаги Ўзбекистон — Япония ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)