Пауэрлифтинг ва оғир атлетика бўйича Узоқ Шарқ чемпиони Иван Савкин 288 тоннали электровозни жойидан қўзғатди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Об-ҳаво панд бериб қўйди. Иккинчи уринишдангина электровозни 1,1 метрга силжита олдим. Электровоз қисмларига суртилган ва совуқда музлайдиган мой қийинчилик туғдирди.Мазкур акция Шкотовский тумани Смоляниново қишлоғидаги темирйўл депосида бўлиб ўтди. Спортчи қайд этган натижаси ёзиб олинган видеони Гиннеснинг рекордлари китоби вакилларига юборди.Иван Савкин, оғир атлет
Аввалги рекорд вологдалик ботир Денис Нагибинга тегишли бўлганди. У 2016 йилнинг август ойида 192 тонналик поездни жойидан қўзғата олганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)