Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан чоп этилган статистикага кўра, Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 2016 йилда 151 миллион долларни ташкил этган. Бу 2015 йилга нисбатан 43 фоизга кўп, деб ёзади «Новости Узбекистана».
Бу рақамларни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан ўз нутқида маълум қилди.
Ўзбекистондан Буюк Британияга асосан пахта ва қора металлар экспорт қилинади. Буюк Британиядан импортнинг асосий тармоқларини хизматлар, техника ва қурилмалар, химикатлар, фармасевтик препаратлар ва истеъмол товарлари ташкил этади.
Бугунги кунда Британия компаниялари Ўзбекистон бозорининг аудит, молия ва ҳуқуқ, лойиҳаларни бошқариш, инжиниринг, инспекциялар, таълим ва конференцияларни ташкил этиш соҳаларида муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Ўзбекистоннинг Буюк Британияда муваффақиятли фаолият юритаётган фаол ўзбек компанияларига «Ўзбекинвест» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни мисол тариқасида келтириш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)