Туркиянинг Коня шаҳрида ичида 44 бола ўтирган мактаб автобуси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда, Daily Sabah нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
ЙТҲ оқибатида икки бола ҳалок бўлди, 42 нафари жароҳат олди. Зарба вақтида мактаб ўқувчиларининг бир қисми автобус деразаларидан чиқиб кетди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ЙТҲга яхвонлик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)